Олий таълим даргоҳининг тарихи 2014-йил 22-июлдан бошланади, Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг Тошкент давлат стоматология институтини ташкил етиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Қарорда стоматология соҳасида йетук, билимли ва енг асосийси, жаҳон талабларига мос ва хос бўлган янги мутахассислар тайёрлаш ва шу негизда улар ўқиши учун барча шароитлар яратиш, замонавий асбоб-анжомлар билан таъминлаш, янги ахборот технологияларини таълим соҳасига жорий етиш билан талабаларнинг йетук кадрлар бўлиб йетишишида кўмак бериш мақсадида қабул қилинган. Бу таълим даргоҳи Тошкент тиббиёт академияси негизида ташкил етилган ва Ўзбекистоннинг Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Тошкент давлат стоматология институтининг филиаллари ташкил етилган.
Тошкент давлат стоматология институти. Бу маскан Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги йетакчи ва нуфузли тиббиёт университетларидан бири ҳисобланади. Институтимиз кундан-кунга талабалар учун таълим дастурларини янгиланиб бормоқда. Янги илмий изланишлар ишлаб чиқилмоқда ва биз ўзимизни такомиллаштиришдан тўхтамаяпмиз. Институт томонидан халқаро миқёсдаги конгресслар стоматология соҳасидаги таниқли профессорлар ва ҳақиқий мутахассислар иштирокида ташкил етилади. Шунингдек, чет еллик ўқитувчилар таклиф қилиниб, маҳорат дарслари ўтказилмоқда. Бизнинг дипломларимиз бутун дунёда аккредитациядан ўтган,бу чет еллик талабалар учун ажойиб танловдир.
Тошкент давлат стоматология институтининг вазифаси – тиббий таълимнинг юқори сифат стандартларига еришиш ва уни сақлаб қолишдир илмий тадқиқотлар тиббий ёрдам ва шифокорларнинг доимий малакасини ошириш шунингдек, глобаллашувнинг замонавий шароитида миллий қадриятларни илгари суришдир.
Тошкент давлат стоматология институтида 7 факултет бўлиб улар қуйидагилар ва уларни вазифалари қисқача:
ТДСИ болалар стоматологияси факултетининг вазифаси – Ўзбекистон Республикаси аҳолисига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатадиган, талабга жавоб берадиган, рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш учун, ривожланаётган амалиётга йўналтирилган инновацион муҳитни шакллантириш.
ТДСИ стоматология факултетининг вазифаси – илм-фан, техника, технология ютуқлари ва Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланишига қаратилган жаҳон таълим сцндартига интеграциялашган юқори сифатли тиббий таълимни такомиллаштириш ва ривожлантириш, меҳнат бозори, жамият, иқтисодиёт ва давлат еҳтиёжларига мувофиқ рақобатбардош таълим дастурларини амалга оширишдан иборат.
ТСДИ тиббиёт, педагогика ва умумий тиббиёт факултетининг вазифаси – юқори малакали, малакали ва рақобатбардош битирувчиларни тайёрлаш; вилоят аҳолисига юқори сифатли олий касбий таълим беришни шакллантириш.
ТДСИ Халқаро таълим факултетининг вазифаси – Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар учун замонавий тизимли билимларга, тиббий, илмий, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда самарали иштирок етиш учун зарур кўникма ва малакаларга ега бўлган юқори даражадаги халқаро мутахассисларни тайёрлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ҳамжамият олдида турган гуманитар ва маънавий вазифаларни илгари суришдан иборат.
ТДСИ малака ошириш факултетининг вазифаси – билимлар, ижтимоий-маданий қадриятларни сақлаш, тарқатиш ва яратиш тизими орқали Ўзбекистон Республикаси учун инсон салоҳиятини кўпайтириш, замонавий ахборотни ефирга узатиш, факултет таълим, фан интеграцияси асосида жамиятнинг келажакдаги интеллектуал елитасини тайёрлайди ва янгиликлар яратади.
Хорижий талабалар билан ишлаш факултети-Тошкент давлат стоматология институтида жорий йилда ректор, проректорлар ва бошқарма бошлиқлари, факултет деканлари, кафедра мудирлари ва профессор-о`қтивчлари 15 дан ортиқ хориж давлатларида бо`либ қайтдилар. Жумладан Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Қозог`истон, Полша, Россия, Тожикистон, Туркия, Финландия, Франсия, Япония давлатларида малака ошириш, илмий-амалий конференсия, семинар, симпоизумларда, турли лойиҳалар доирасидаги йиг`илишларда иштирок етдилар.
Бундан ташқари институтимиз 40 дан ошиқ талаба, магистр, таянч докторантлари ҳам жорий йилда Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея, Туркия, Россия Федерацияси, Қозог`истон, Тожикистон давлатларида узоқ ва қисқа муддатли малака оширишларда, олимпиада, танлов, конкурсларда иштирок етишди.
Ҳозирги кунда Тошкент Давлат стоматология институти дунёнинг турли давлатлари университетлари, институтлари, тиббий муассасалари ва хусусий фирмалари билан жами 110 дан ортиқ келишув ва мемарандумларга ега.
2022 йил январ- сентабр ойларида институтимизда АҚСҲ, Белорус, Буюк Британия, Германия, Греция, Жанубий Корея, Италия, Қозоғистон, Миср, Россия Федерацияси, Туркия, Швейцария, Шри-Ланка каби давлатларидан 38 та делегациялар расмий ташриф буюрдилар ва мастер-класс, маъруза, форум, конгрессларда актив иштирок етишди.