Куни кеçа бöлиб öтган уçрашувда Италия стоматология саноати ассотсиатсияси (УНИДИ) президенти Жанфранко Беррутти ҳамда ассотсиатсиянинг халқаро алоқалар уçун масъул вакили Фабио Цателла иштирок этди.
Уçрашувдан асосий мақсад академик алоқаларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда стоматология соҳаси доирасида илмий ва амалий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бöлди.
Суҳбат давомида стоматология саноатидаги замонавий тенденсиялар, халқаро тажриба алмашиш, таълим ва ишлаб çиқариш интегратсиясини ривожлантириш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Жанфранко Беррутти Италия стоматология саноатининг етакçи вакилларидан бири бöлиб, 2026–2028-йиллар уçун Италия стоматология саноати ассотсиатсияси президенти этиб сайланган. Шунингдек, у стоматологик материаллар ишлаб çиқарувçи йирик Европа компанияларидан бири — Мажор Продотти Дентари С.п.А. компаниясининг бош директори ҳисобланади.
Фабио Цателлани эса УНИДИ ассотсиатсиясининг халқаро йöналиши уçун масъул бöлиб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Италия стоматология маҳсулотларини хорижий бозорларда илгари суриш ҳамда халқаро ихтисослашган кöргазма ва тадбирларда иштирокни ташкил этиш билан шуғулланади.
Мазкур уçрашув Тошкент давлат тиббиёт университетининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, стоматология соҳасида илғор хорижий тажрибани ö’рганиш ҳамда келгусида ö’заро манфаатли ҳамкорлик йöналишларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Kommentariyalar